“Мен ҳам машҳур футболчи бўламан” деган болажонларимиз сафи кўпайиб бормоқда
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказмоқда.
–Бугунги учрашувимизда таниқли шоир, адиб ва санъаткорларимиз ҳам иштирок этяпти. Улар майдонда жасорат ва матонат кўрсатган футболчиларимиз ҳақида янги шеър ва асарлар ёзмоқда, қўшиқ ва мадҳиялар яратмоқда.
Тадбиркорларимизни айтмайсизми. Улар ҳам аллақачон ҳаракатни бошлаб юборган. Бизнес вакиллари сизлар орқали миллий брендини дунёга танитяпти, янги бозорларга чиқяпти.
Азиз фарзандларим, кўряпсизларми? Сизлар нафақат спорт ривожига ҳисса қўшяпсиз, балки тадбиркорларимизга янги имкониятлар эшигини очиб, адабиёт ва санъат аҳлига янги илҳом, янги руҳ ва қанот беряпсиз.
Ёшларимизга ҳақиқий ўрнак бўлдингиз. “Мен ҳам машҳур футболчи бўламан” деган болажонларимиз сафи кўпайиб бормоқда. Халқимиз сизлар билан доим фахрланади, – деди Президент.
ЎзА