Меҳр ва эътибор манзили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун ташкил этилган “Мурувват” уйида тарбияланувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда муассасада ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 131 нафар бола тарбияланмоқда. Улар учун тиббий парвариш, реабилитация ва ижтимоий мослашув хизматлари комплекс тарзда йўлга қўйилган.
[gallery-29366]
Тарбияланувчилар турли йўналишлардаги машғулотларга жалб этилган. Айримлари қўл меҳнати билан шуғулланса, бошқалари тикувчилик ва ошпазлик бўйича дастлабки кўникмаларни эгалламоқда. Бу жараёнлар орқали болаларда мустақил ҳаёт кўникмалари ва эртанги кунга ишонч мустаҳкамланиб бормоқда.
Муассасада олиб борилаётган ишлар натижасида 9 нафар бола ўз оиласига қайтарилди. Яна 12 нафар тарбияланувчи кундузги парвариш хизмати орқали ота-онаси бағрида ижтимоийлашув жараёнини давом эттирмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА