Меҳнат қадр топган қутлуғ айём
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан барча давлат ва жамоат ташкилотлари, корхона ҳамда муассасаларда байрамона тадбирлар, учрашувлар ва тақдирлаш маросимлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда ҳам тантанали тадбир ташкил этилди. Унда агентлик жамоаси ва кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар иштирок этди.
[gallery-31091]
Тадбирда ЎзА Бош директори А. Кўчимов сўзга чиқиб, жамоани Мустақиллик байрами билан самимий табриклади. У мамлакатимиз тараққиёти, янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнларини тезкор ва холис ёритишда агентлик ижодкорлари ҳамда техник ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади. Шунингдек, ахборот соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга миннатдорлик билдирди.
Маросим сўнгида бир гуруҳ ЎзА ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди. Тақдирланганлар бу юксак эътирофни келгусидаги фаолиятлари учун янада катта масъулият ва ишонч сифатида қабул қилишларини таъкидладилар.
Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА