Матонатли спортчилар Ўзбекистон чемпионатида баҳслашди
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара сузиш бўйича U18 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилиги ўз якунига етди.
Уч кун давом этган мусобақада 200 нафарга яқин матонатли ва иродали пара спортчилар қатнашди. Мусобақанинг сўнгги кунида пара сузувчилар 50 метр масофага баттерфляй, 100 метр масофага чалқанча, шунингдек, 4х100 метр масофага эркин ва комплекс усулда сузиш дастурларида баҳс олиб боришди.

Мамлакат чемпионати якунида ғолиб ва совриндорлар медаль ҳамда дипломлар билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА