Масуллар томонидан талабалар турар жойидаги янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди
Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджанова ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Омонулла Солиҳов институт талабалар турар жойига ташриф буюриб, 2026/2027 ўқув йилига тайёргарлик жараёни билан танишди.
Хусусан, ташриф давомида жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва санитария ишлари, талабалар яшаш хоналари, дарс тайёрлаш заллари, ошхона ҳамда маиший хизмат хоналарининг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва талабалар учун қулай ҳамда шинам шароитларни яратиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, талабалар турар жойида “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази”нинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилиб, марказ томонидан талабалар учун қулай, хавфсиз ва муносиб ижара хонадонларини ўрганиш ҳамда улар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ишлари ҳам олиб борилди.

Қайд этилганидек, янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш ва талабалар учун янада қулай шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Г.Бобоева, ЎзА