ФВВ ходимлари «Заковат»да беллашди
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ўртасида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада вазирлик Марказий аппарати, ҳудудий (бош) бошқармалари ва таркибий тузилмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда хизматчилари ва фахрийларидан иборат жами 25 та жамоа иштирок этди.

Кескин курашларга бой ўтган мусобақа якуний натижаларига кўра 1-ўринни – «Марказий аппарати» жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин – «Навоий вилояти» жамоасига ва 3-ўрин – «ЛУОК» МЧЖ объектларидаги фавқулодда вазиятлар марказига насиб этди.

Якунда ғолиб ва совриндорларга Фавқулодда вазиятлар вазирининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Г.Бобоева, ЎзА