Бугун туғилган кун – Шавкат Абдураззоқов
Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов 50 ёшга тўлди.
Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов 50 ёшга тўлди.
Шавкат Абдураззоқов 1976 йил 20 августда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. У 1998 йили Наманган саноат-технология институти (ҳозирги Наманган давлат техника университети), 2006 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида маҳаллий ва республика давлат бошқаруви идораларида масъул вазифаларда иш олиб борган. Хусусан, 2015-2017 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими, 2020 йил март-сентябрь ойлари давомида Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.
2020 йил 25 сентябрдан Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Шавкат Абдураззоқов 2021 йил 19 февралда Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги самарали меҳнатлари давлат томонидан эътироф этилиб, Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов 2019 йил август ойида Президент фармонига кўра, "Содиқ хизматлари учун" медали билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
ЎзА