“Марказий Осиё халқаро таълим форуми”га тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 27–30 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё халқаро таълим форуми” бўлиб ўтади.
Мазкур форумни юқори савияда ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг масъул ходимлари, олий таълим ташкилотларининг халқаро ҳамкорлик бўлимлари раҳбарлари иштирок этган йиғилиш давомида форумни юқори савияда ташкил этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси, таълим муассасалари ўртасида белгиланган вазифалар ва йўналишлар тақсимотида юзага келаётган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш, ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА