Ёшлар учун янги универсал спорт майдони фойдаланишга топширилди
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда жойларда янгидан-янги мажмуалар, иншоотлар, маҳалла гузарлари, болалар майдончалари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Шундай мажмуалардан бири Шайхонтоҳур тумани 59-умумтаълим мактаби Хадра маҳалласида фойдаланишга топширилди.
Замонавий “Универсал спорт майдончаси”нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар мазкур спорт майдони “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг адаптив спорт турлари бўйича армрестлинг мусобақасида 1-ўринни қўлга киритган Жавоҳир Хўжаев ғалабаси шарафига барпо этилганини таъкидлашди.

Бу, мамлакатимизда оммавий спорт ривожига, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига қизиқишни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ташаббус экани айтиб ўтилди.
Мазкур спорт майдони маҳалладаги ёшларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Т.Рўзиев,
ЎзА