Маломат маслаги ва маломат ҳоли
Райҳон САИДОВА мустақил изланувчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Тасаввуф таълимоти, нафс тарбиясида маломат маслаги ва ҳолининг ўрни муҳим аҳамият касб этиши маълум. Мазкур мақолада тасаввуф манбалари ҳамда сўфиёна адабиётда маломат тушунчасининг мазмун-моҳияти ва маломатийлик тариқатининг дунёга келиш тарихи илмий-назарий асосланди. Тариқат таълимида маломат ҳол-мақомининг тутган ўрни ҳақидаги фикр-қарашлар билдирилди.
Таянч сўзлар: тасаввуф, тариқат, маломат, нафс, ориф, ирфон.