Маҳкума аёллар иштирокида очиқ мулоқот
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Яқубова бошчилигида уюштирилган учрашувда юристлар, адвокатлар ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этишди.
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментига қарашли 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 23 нафар хотин-қиз билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Яқубова бошчилигида уюштирилган учрашувда юристлар, адвокатлар ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида маҳкумаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини соғломлаштириш, ҳуқуқий онги ва дунёқарашини юксалтириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, уларга тиббий ва юридик хизматлар ҳамда психологик кўмак кўрсатилди.

Қолаверса, жазо муддатини ўтаётган вояга етмаган ёшлар билан ҳам суҳбатлашилди. Мулоқот жараёнида ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлиги, ота-она меҳри ва қадри, Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ҳамда ўзбек йигитларига хос жасорат ва матонат хусусида маънавий-маърифий тушунчалар берилди.

Тадбир якунида, Наманган вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси психологи томонидан иштирокчилар учун психологик тренинг ўтказилиб, уларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ва келажакка ишончини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар ташкил этилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.