Маҳалладаги корхона аҳоли бандлигига хизмат қилмоқда
Янги Наманган тумани Меҳнатобод маҳалласида «Замон» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонасида 20 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.
Корхонада мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, буюртмалар асосида ҳам маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратилган. Айни пайтда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-32561]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА