Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш чоралари кўрилмоқда
Бухоро вилоятида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавсумга тайёргарлик доирасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан қозонхоналар ва иссиқлик тармоқларининг техник ҳолати ўрганилиб, муҳандислик коммуникациялари кўрикдан ўтказилди. Айни пайтда аниқланган носозликларни бартараф этиш ҳамда авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Масъул ташкилотлар ҳамкорлигида кўп қаватли уйларнинг томлари, ертўлалари, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари олиб бориляпти. Ижтимоий соҳа объектларида зарур ҳароратни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
[gallery-32539]
Бу ишлар истеъмолчиларга барқарор иссиқлик етказиб бериш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА