Эъзоз ва эътибор: кексалар театрда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз ва якка-ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг мазмунли маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навбатдаги тадбир доирасида кексалар театрга таклиф этилди.

Вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан улар учун махсус маданий-ҳордиқ дастури намойиш этилди. Ҳаётий воқеалар асосида ҳазил-мутойиба билан саҳналаштирилган томоша уларга маъқул бўлди.


Ташкилотлар томонидан келгусида бундай маданий тадбирларнинг кўлами ва қамровини янада кенгайтириш режалаштирилган.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА