“Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув семинар ўтказилди
Хоразм вилоятининг Шовот туманида “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш, фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3-январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда маҳаллаларда хавфсиз ва осойишта муҳитни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ўрганиш ҳамда уларни манзилли ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шовот туманида элликдан ортиқ маҳалла фуқаролари йиғинлари мавжуд бўлиб, “маҳалла еттилиги” аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича амалий тавсиялар берилди.
[gallery-30879]
Ўрганишлар давомида криминоген вазияти оғир бўлган “Шовот” маҳалласида қарорлар ижроси доирасида амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, мазкур маҳаллада “маҳалла еттилиги” фаолияти, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар алоҳида эътироф этилди. Шу муносабат билан бу йўналишда намунали хизмат кўрсатган ходимларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан тегишли идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),
ЎзА мухбирлари