Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Алишер Рашидов сўзга чиқиб, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, 3 514 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳалланинг янги биноси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш ва ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур бино қурилиши учун 1 миллиард 320 миллион сўм маблағ сарфланиб, “Баҳора қурилиш келажаги” МЧЖ томонидан барпо этилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири