Леким Ибрагимов — миллий руҳ ва жаҳон эътирофини қозонган рассом
“Рассом устахонаси” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони - Леким Ибрагимов. Рассом фаолияти давомида яратган бетакрор асарлари, халқаро миқёсидаги ютуқлари ва санъат соҳасидаги рекордлари билан дунё эътиборини қозонган рассом ҳисобланади.
Бугун асарларидаги миллий руҳ билан халқаро эътирофларга сазовор бўлган Ўзбекистон халқ рассоми Леким Ибрагимов - 82 ёшда.
Лойиҳамиз давомида унинг асарларидаги шарқона тафаккур, миллий қадриятлар, туркий халқларнинг бой маданияти ва маънавий олами ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
М. Рамазонова, У. Тўхтаев. ЎзА