Кушнер: Украина бўйича кейинги учрашувга тайёргарлик бошланди
Украина бўйича янги музокарага тайёргарлик бошланди, деди АҚШ Президентининг махсус вакили Жаред Кушнер.
– Кейинги кўп томонлама мулоқот учун кун тартибини тайёрлай бошладик, – деб ёзди у ижтимоий тармоқ орқали. Учрашувни тез орада ташкил этиш устида ишлаяпмиз.
Махсус вакил урушдан кейинги хавфсизликни таъминлаш музокаранинг асосий мавзуси эканини билдирди. Унинг фикрича, жангни тўхтатиш механизмини мустаҳкамлаш билан келажакдаги тинчлик ва барқарорликка эришилади.
Кушнер ҳамкасби Стивен Уиткофф иштирокида РФ Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков билан суҳбатлашганини ҳам айтди. Улар Украина бўйича келишув борасидаги натижаларни ўртоқлашган.
– Ҳар қандай якуний тинчлик шартномаси Россия ва Украина билан келишиб олиниши керак, – дея қўшимча қилган Трамп вакили.
Бундан ташқари у инқирозни енгиб ўтиш йўлида ижобий, самарали ғоялар пайдо бўлганини ҳам таъкидлаган. Бинобарин, жиддий қийинчилик ҳамон сақланиб тургани, якуний келишувга эришиш мураккаб қарорлар талаб қилишини ҳам инкор этмаган.
С.Раҳимов, ЎзА