Курсантлар донорлик акциясида фаол иштирок этди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати билан ҳамкорликда “Мен донорман” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Акцияда академия ҳарбий хизматчилари ва курсантлари фаол иштирок этиб, юксак фуқаролик масъулияти ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этди. Донорлар томонидан топширилган қон захиралари оғир аҳволдаги беморлар ҳамда даволанишга муҳтож болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу акция инсон ҳаётини асраш, меҳр-оқибат ва ижтимоий бирдамлик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси бўлди.


Г.Бобоева, ЎзА