Кучли учликдан жой олишди
Сирдарё вилояти ўқувчилари юқори билим ва салоҳиятларини яна бир намойиш этишиб, 14 та ҳудуд ўртасида шакллантирилган ТОП-10 рейтингида фахрли учинчи ўринни эгаллашди.
Рейтингда ҳудудларнинг нуфузли халқаро олимпиадаларда қўлга киритган медаллари, кейин эса умумий медаллар сони инобатга олинган.
Қувонарлиси, Сирдарё вилоятидан 4 нафар ўқувчи халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, жами 9 та медални қўлга киритди. Уларнинг 2 таси олтин, 3 таси кумуш ва 4 таси бронза медалларидир.
Бу натижа ёшларнинг фанга бўлган қизиқиши, билим олиш йўлидаги изланишлари, устозларнинг машаққатли меҳнати ва таълим соҳасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг самарасини кўрсатади.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири