Бегмурод Акбаров — Мирзаобод тумани ҳокими
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров иштирокида ўтаётган сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар томонидан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган Бегмурод Мирякубович Акбаров номзоди Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бегмурод Акбаров 1984 йилда туғилган. 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Маълумоти бўйича муҳандис-технолог, шунингдек, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида мутахассисликка эга.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири