Косонсойда пилла тарозига тушди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пиллачилик – қишлоқ хўжалигининг даромадли соҳаларидан бири. Оз муддат ичида натижа кўрсатувчи ушбу юмуш – ипак тола етиштириш алоҳида эътиборда.
Айни пайтда ҳудудларда пилла етиштириш авж паллада. Пиллакорлар залворли меҳнати самарасини кўра бошлади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Косонсой тумани Гўрмирон маҳалласи ҳудудидаги “Агропилла” МЧЖга қарашли пилла қабул қилиш пунктида ипак қурти ҳосилини қабул қилиш жараёнлари билан танишди.
[gallery-29350]
Туманда жорий йилда парваришланган 3 минг 823 қути пилла қурти уруғидан 229 тонна ҳосил олиш мақсад қилинган. Бугун ҳудудда пилла теримига киришилди. Пилла пули жойида тўлаб берилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА