Корхона ва ташкилотлар сони нега камайди?
Фарғона вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига, Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 39,9 мингтани ташкил этди. Шундан 33,6 мингтаси ёки 84,1 фоизи кичик корхона ва микрофирмалардир. Унинг 13,3 мингтаси, ёки 39,9 фоизи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.
Мутахассисларнинг фикрича, корхона ва ташкилотларнинг сони 2022 йилга нисбатан қарийб ўн мингтага камайиб кетганини, аммо уларнинг фойдаси ошиб йириклашаётгани, турдош кичик корхоналар улар билан бирлашиб кетгани билан изоҳлашмоқда. Шундай қилиб, Фарғона тажрибаси келажак иқтисодий бақувват йирик корхоналарда эканини кўрсатмоқда.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА