“Конституция билимдони” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Конституция билимдони” танловининг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этдилар.
Мазкур танлов ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига оид билимларини мустаҳкамлашга қаратилган. Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этиб, ўзаро билим ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қайпбергенов ўз сўзида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни Конституциямизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда бундай танловларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган танлов якунига кўра, биринчи ўринни Нукус шаҳридан Сарсенбаев Улуғбек Султонмурат ўғли, иккинчи ўринни Амударё туманидан Муродов Жўрабек Жасур ўғли, учинчи ўринни Чимбой туманидан Давлетбаев Зуҳриддин Парахат ўғли эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири