Комила Султонованинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди
Пойтахтимизда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист ва ижодкор Комила Султонованинг “Акс олам” ҳамда “Ҳаёт тилсими” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда ижодкорнинг журналистика ва адабиёт йўналишидаги кўп йиллик ижодий фаолияти, ҳаётий кузатувлари ҳамда янги асарларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
“Акс олам” ва “Ҳаёт тилсими” китобларида муаллифнинг инсон, ҳаёт, тақдир ва жамият ҳақидаги қарашлари, турли ҳаётий кечинмалар ва мушоҳадалари ўзига хос ижодий талқинда акс этган.
Тадбирда сўзга чиққанлар Комила Султонованинг журналист сифатидаги фаолияти билан бир қаторда, ижодкор сифатидаги изланишларини ҳам алоҳида эътироф этди. Унинг асарларида ҳаёт воқеаларига теран нигоҳ, инсон руҳиятига эътибор ва сўзга масъулиятли муносабат яққол намоён бўлиши таъкидланди.
Ижодий учрашувда журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари иштирок этди.
[gallery-31346]
Самимий суҳбат ва фикр алмашувлар руҳида ўтган тадбирда муаллифнинг ижодий фаолияти, китобларнинг яратилиш жараёни ва улардаги ғоялар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Н.Усмонова,
О.Пардаев (суратлар), ЎзА