Колумбиянинг янги президенти 14 мамлакатда элчихонасини ёпмоқчи
Жорий йил 7 август кунидан бошлаб Колумбиянинг янги президенти лавозимига киришадиган Абелардо де ла Эсприелья мамлакатнинг дипломатик иштироки қисқартирилишини эълон қилди.
Таъкидланишича, давлат раҳбари қарори билан 14 мамлакатдаги элчихона, жумладан, Жазоир, Барбадос, Куба, Чехия, Эфиопия, Гана, Гаити, Венгрия, Малайзия, Никарагуа, Руминия, Сенегал ва Жанубий Африкадаги дипломатик ваколатхоналар қисқартирилиши мумкин. Шунингдек, Фаластинда элчихона очиш жараёни ҳам тўхтатилади.
Эсприелья ушбу қарорнинг асосий мақсади давлат харажатларини оптималлаштириш эканлигини айтди.
С.Раҳимов, ЎзА