“Келажак интеллекти” олимпиадаси ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ёш авлоднинг билим ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашга қаратилган “Келажак интеллекти” олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур билимлар беллашувида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 3–4-синф ўқувчилари иштирок этиб, математика ҳамда ўқиш саводхонлиги фанлари бўйича ўз билим ва иқтидорини намоён этди. Беллашувлар давомида қатнашчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилияти, тезкорлиги ва билим даражаси синовдан ўтказилди.
[gallery-29682]
Якуний натижаларга кўра, 3-синфлар ўртасида Термиз шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси Рухшонабону Содиқова биринчи ўринни қўлга киритди. 4-синфлар ўртасидаги баҳсларда Музработ туманидаги 10-мактаб ўқувчиси Ойгул Тилавова ғолиб деб топилди.
Тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА