Журналистлар санитария хизмати фаолияти билан танишди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан жамоатчиликни соҳага оид амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш, тизим фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида журналистлар, ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.
Дастлаб, тадбир иштирокчилари бошқарма тизимидаги лабораториялар, вакцина сақлаш омборхонаси ҳамда санитария назорати йўналишларида олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди. Лабораторияларда олиб борилаётган текширув жараёнлари, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги устидан назорат, санитария-гигиена йўналишидаги таҳлиллар ҳамда замонавий лаборатория ускуналарининг ишлаш жараёнлари амалий тарзда намойиш этилди. Шунингдек, вакциналарни сақлаш ва ташиш тизими, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар юзасидан мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
[gallery-29681]
Тадбирнинг кейинги қисмида ташкил этилган матбуот анжуманида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, профилактик эмлаш тадбирларини самарали ташкил этиш, аҳолининг санитария маданиятини юксалтириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди. Хусусан, бошқарма тизимида хизматларни рақамлаштириш, электрон мониторинг платформалари, вакцина логистикасини электрон бошқариш тизимлари ҳамда санитария назорати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди. Тадбир очиқ мулоқот ва конструктив фикр алмашиш руҳида ўтди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА