“Кариб денгизи қароқчилари”дан тўрт нафари йўқ қилинди
Кариб денгизида гиёҳванд модда ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берилди. АҚШ Жанубий қўмондонлиги ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилди
Америка ҳарбийлари хабар беришича, гиёҳванд модда ташиладиган йўналишда ҳаракатланган қайиқнинг ноқонуний фаолиятга алоқадорлиги ҳақида разведка маълумоти мавжуд бўлган. Зарба акс этган видео лавҳада ҳаракатланаётган қайиқ ўраб олингани ва портлаш кўринган.
Ҳодиса Вашингтон гиёҳванд модда савдосига қарши курашни кучайтирган бир пайтда юз берди. Дональд Трамп маъмурияти “Southern Spear” амалиёти орқали Кариб денгизи ва Тинч океани шарқий қисмида гиёҳванд модда ташишда гумон қилинган қайиқларга қарши ҳаводан зарба бермоқда. Шунингдек, Вашингтон Марказий ва Жанубий Америка давлатлари билан картелларга қарши “Америка қитъаси қалқони” номли янги хавфсизлик коалициясини шакллантирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА