Канаданинг мундиалдаги юриши давом этади
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Канада терма жамоасига жиддий рақиб тўқнаш келади.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичи дастлабки учрашувида Канада ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Лос-Анжелес шаҳридаги «SoFi» стадионида кечган муросасиз учрашув тақдири асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида ҳал бўлди. Канада терма жамоаси аъзоси Стивен Эуштакиу киритган ягона гол жамоасига 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, Канада терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалига йўл олди. Энди у 4 июль куни Нидерландия ҳамда Марокаш ўртасидаги учрашув ғолибига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, мамлакатимиз вақти билан соат 22:00 да плей-офф босқичининг навбатдаги учрашувида Бразилия ва Япония ўзаро баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА