Камилла Раҳимованинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Япониянинг Токио шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган WТА 500 туркумига кирувчи "Toray Pan Pacific Open" турнирида мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова муваффақиятли иштирок этмоқда.
Теннисчимиз ушбу нуфузли турнирнинг чорак финал баҳсида Австралия вакили Майя Жойнтга қарши кортга чиқди ва 7:5, 5:7, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа ярим финалга йўл олган Камилла Раҳимова энди канадалик Лейла Фернандес билан куч синашади.
Маълумот учун, «Toray Pan Pacific Open» турнирининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақа ғолиби 185 минг 500 АҚШ доллари, финалчи 114 минг 500 АҚШ доллари, ярим финал иштирокчилари 66 минг 3 АҚШ долларидан мукофот пулига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА