Камилла Раҳимова “Roland Garros”ни ғалаба билан бошлади
Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 61 миллион 723 минг еврони ташкил этувчи “Roland Garros” турнирида асосий тўрнинг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Ушбу босқичда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова руминиялик Жаклин Кристианга қарши кортга чиқиб, 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи даврага йўл олди. Энди Камилла эртага 27 май куни ўтадиган навбатдаги босқичда чехиялик Каролина Мухова билан куч синашади.

Шунингдек, шу куни Камилла Раҳимова мусобақанинг жуфтлик беллашувларида чехиялик Анна Сискова билан тандемда биринчи даврада япониялик Макото Ниномия ва украиналик Надия Киченокка қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА