Камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилади
Хоразм мисолидаги таҳлиллар барча вилоятларга тааллуқли экани қайд этилиб, камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади.
Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.
Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА