Жойлардаги тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади
Ҳозир бу масалалар асосан вилоят даражасида ҳал қилинаётгани ишларнинг чўзилишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Туманни лойиҳаларнинг буюртмачисига айлантириш ва маблағларни бевосита жойларга йўналтириш ишларни тезлаштириши таъкидланди. Оғир маҳаллаларда иш ўрни яратишга қаратилган маҳаллий маблағларга республикадан 2-3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди.
Энди тадбиркорлик инфратузилмаси учун туманга бериладиган маблағлар ҳисобидан лойиҳа ишлаб чиқишга туман штаби раҳбари масъул бўлади.
Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Шу билан бирга, штаб раҳбари объектларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун жавобгар бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА