Эҳтиёжманд аҳолини баҳолашнинг кўп ўлчовли янги тизими жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини күчайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгилаб берилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “ижтимоий реестр”га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Бунда аҳоли даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.
Республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда мазкур кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда.
– Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўямиз, – деди Президентимиз.
ЎзА