Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди
Аҳолини ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш ишлари янги босқичга кўтарилиб бораётгани сир эмас.
Айниқса, оғир жисмоний ёки руҳий ҳолатга дуч келган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатишдир.
Апрель ойида ана шундай шахсларнинг 1490 нафарига қўллаб-қувватлаш мақсадида 3,7 миллиард сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлиқ молиялаштириб берилди.
Озод этилган фуқаролар ушбу нафақа маблағларини олиш учун жорий ойнинг 27 санасига қадар Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилишлари мумкин.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар бир марталик моддий ёрдам пулини тайинлаш масаласи бўйича туман (шаҳар) Пробация хизматига мурожаат қилади.
Шербек Исломов, ЎзА