Жавоҳир Синдоров “FIDE Circuit 2026”да пешқадамликка эришди
Халқаро шахмат федерацияси “FIDE Circuit 2026” тизими ТОП—10 рўйхатидан жой олган шахматчилар номини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати, мазкур рейтингда Жавоҳир Синдоров пешқадамликка эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов кучли учликни банд этди.

Янгиланган рейтингда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 93.89 очко билан таъқибчиларини ортда қолдирди. Нодирбек Абдусатторов эса 65.64 очко жамғарган ҳолда ҳиндистонлик Праггнанандха, АҚШ вакили Фабиано Каруана, германиялик Винсент Кеймер, арманистонлик Хайк Мартиросян, ҳиндистонлик Аржун Эригаиси, Франция вакили Алиреза Фирузжа ва россиялик Ян Непомняшийни ортда қолдирди.
Т.Рўзиев, ЎзА