«Жасорат мактаби»да янги мавсум
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида «Жасорат мактаби» 10 кунлик ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг 3-мавсуми бошланди.
[gallery-31359]
Ўқув йиғинида вақтинча ишсиз, уюшмаган ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур ташаббус ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларда Ватанга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари О. Бозоров иштирок этиб, ёшларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан муборакбод этди.
Уларга юртимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, Ватанга садоқатли ва муносиб фарзандлар бўлиб камол топишларини тилади.
Ўқув йиғинининг очилиш маросимида ҳарбий оркестр ва фахрий қоровул жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, ҳарбий-техник воситалар ҳамда «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув-машқ автомобиллари кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
10 кун давом этадиган йиғинда профилактик ҳисобда турувчи 100 нафар ёш иштирок этмоқда.
Ҳотам Мамадалиев(сурат),ЎзА