Жанубий Корея билан таълим соҳасида муҳим ҳамкорлик
Урганч касбий кўникмалар минтақавий маркази ва Жанубий Кореянинг нуфузли Keimyung университети ўртасида 1+2 таълим дастури бўйича ҳамкорлик келишувига эришилди.
1+2 дастури асосидаги келишув Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Мазкур ҳамкорлик орқали ёшларнинг Жанубий Кореяда таълим олишлари, корейс тилини чуқур ўрганишлари, замонавий билим ва халқаро тажрибага эга бўлишлари учун янги истиқболларни очади.
Ушбу келишув нафақат икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик, балки ёшларимизнинг келажаги, касбий ривожланиши ва халқаро майдонда ўз ўрнини топиши йўлидаги муҳим қадамдир.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири