Жамоатчилик билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий органлари мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими ҳамда ННТ ташкилотлари мутахассислари иштирок этмоқда.

Давра суҳбатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, ННТларнинг давлат ижтимоий буюртмаларидаги иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш каби масалалар ҳамда реклама мониторинги бўйича Германия ва Европа мамлакатлари тажрибаси муҳокама қилинмоқда.
Н.Раҳмонова,
ЎзА