Жаҳон тартиботи ўзгаришлар чорраҳасида (+видео)
“Дунёга назар” таҳлилий дастури
Бугун дунё халқаро муносабатнинг одатий қолипи ўзгараётган, геосиёсий кучлар нисбати қайта шаклланаётган мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Йирик давлатлар ўртасида стратегик рақобат кучайиши, минтақавий можаро, савдо уруши, энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар, технология устунлиги учун кураш жаҳон сиёсатининг янги манзарасини белгиламоқда.
Глобаллашув даврида халқаро майдонда янги куч марказлари тобора фаоллашмоқда. Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг глобал жараёнга таъсири ортиб, анъанавий сиёсий ва иқтисодий марказлар билан бир қаторда, янги минтақавий кучлар ҳам ўз манфаатини қатъийроқ илгари сурмоқда. Бу ҳолат дунё бир ёки икки қутбли тизимдан кўра мураккаброқ – манфаатлар ва куч марказлари кўп тартибот сари ҳаракатланаётганини кўрсатади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам яқинда дунё тобора кўп қутбли тус олаётганини таъкидлаб, глобал бошқарув тизими замонавий воқеликка мослашиши, бу жараёнда ривожланаётган мамлакатлар овози ва манфаати кенгроқ акс этиши зарурлигига эътибор қаратди.
Таъкидлаш жоиз, бугунги ўзгаришлар фақат йирик давлатлар кучлари нисбати билан боғлиқ эмас. Муаммо амалда Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган халқаро институтлар янги давр талабига қай даражада жавоб бера олишида ҳам намоён бўлмоқда. Хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш, халқаро молиявий институтларда ривожланаётган мамлакатлар иштирокини кучайтириш ва глобал қарор қабул қилиш механизмини янада адолатли шакллантириш масаласи кун тартибига чиқмоқда.
Жаҳон ҳақиқатан янги кўп қутбли тартибот сари боряптими?
Йирик давлатлар ўртасидаги геосиёсий рақобат халқаро хавфсизлик манзарасини қандай ўзгартирмоқда?
Яқин Шарқда давом этаётган зиддият глобал энергетика, транспорт ва савдо тизимига қай даражада таъсир кўрсатмоқда?
ЎзА ушбу саволларга атрофлича жавоб излаб, жараённи холис баҳолаш, жаҳон сиёсатининг бугунги манзараси, шаклланаётган янги кучлар мувозанати ҳамда келгуси глобал тартиботнинг эҳтимолий қиёфаси хусусида фикрлашиш учун экспертларни суҳбатга чорлади.
Кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/h017LS25Xuw?si=I5MXPf6751tXOOnZ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ўткир АЛИМОВ,
Искандар ИСМАТОВ (видеомуҳандис),
ЎзА