Жаҳон челленж кубоги муваффақиятли якунланди
Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги якунланди. Мусобақа давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари юксак маҳорат намоён этиб, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза — жами 10 та медални қўлга киритди.
Айниқса, Аҳрорхон Темирхонов ҳалқалар машқида чемпионликни қўлга киритган бўлса, Алишер Бойсаров турник дастурида олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Темирхонов қўшпоя машқида ҳам кумуш медални қўлга киритиб, мусобақанинг энг сермаҳсул спортчиларидан бирига айланди.
Кумуш медаллар Ҳумоюн Исломов (эркин машқ), Мансур Раҳматов (дастакли от) ва Дилдора Арипова (эркин машқ) ҳисобига ёзилди.

Бронза медаллар эса Шаҳинабону Юсупова (таяниб сакраш), Дилдора Арипова (яккачўп), Солиҳа Турсунбоева (эркин машқ) ҳамда Озодтилло Абдурасулов (ҳалқалар) томонидан қўлга киритилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА