Исроилда азонни чеклаш лойиҳаси рад этилди, Маск миллионта сунъий йўлдош жойлаштиришга рухсат олди
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Исроил парламентида масжидларда азон айтишни чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси рад этилгани, Илон Маскка тегишли «СпейсЭкс» компаниясига коинотга бир миллионта сунъий йўлдош жойлаштиришга рухсат берилгани ҳамда Буюк Британиянинг қарийб 100 минг нафар ҳарбий захирадаги ходимни эҳтимолий урушга тайёр туришга чақиргани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Польша шарқий чегараси бўйлаб парвозларни чеклашни режалаштираётгани, Мисрда ёқилғи ташувчи машина иштирокидаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 киши ҳалок бўлгани ва АҚШ маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига нисбатан янги импорт божларини жорий этишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА