Испанияда ишсизлик сўнгги 18 йилдаги энг паст даражага тушди
Испанияда ишсизлик даражаси жорий йилнинг иккинчи чорагида 9,87 фоизга тушди. Бу мамлакат учун 2008 йилдан буёнги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бирга, меҳнат бозорида яна бир муҳим натижа қайд этилди. Иш билан банд аҳоли сони 22,8 миллион нафарга етиб, тарихдаги энг юқори даражага чиқди.
Апрель-июнь ойлари давомида мамлакат бўйлаб 486 мингта янги иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига ишсизлар сони 213,3 минг нафарга камайди. Янги иш ўринларининг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келди. Мутахассислар бу ўсишни ёзги сайёҳлик мавсуми фаоллашгани билан изоҳламоқда.
Ҳудудлар кесимида энг катта ўсиш Каталонияда кузатилди. Балеар ороллари эса ўсиш суръати бўйича биринчи ўринни эгаллади. Қурилиш ва саноат тармоқларида ҳам ижобий натижалар қайд этилди. Фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида иш билан банд шахслар сони қисқарган.
Ҳозирги натижалар ҳукуматнинг 2026 йил охиригача 23 миллион нафар аҳолини иш билан таъминлаш режасига анча яқинлашди. Белгиланган мақсадга етиш учун энди тахминан 221 мингта иш ўрни яратилиши қолмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА