Инсон капиталининг миллий тараққиётдаги ўрни(+видео)
Бугунги шиддат билан ривожланаётган дунёда мамлакатнинг ҳақиқий бойлиги табиий ресурслар ёки олтин захиралари билан эмас, балки унинг инсон капитали билан ўлчанади. Инсон капитали дейилганда жамият аъзоларининг билими, кўникмалари, саломатлиги ва ижодий салоҳияти тушунилади. Айни шу омиллар иқтисодий ўсиш ва инновацияларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучидир.
Инсон капиталига киритилган сармоя, яъни таълим ва тиббиётни ривожлантириш – келажакни кафолатлайди. Замонавий технологияларни бошқариш, янги ғояларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш бевосита билимли кадрларга боғлиқ. Ўзбекистон ва шунингдек, ёшлар улуши юқори бўлган давлатлар учун сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш стратегик аҳамиятга эга.
"Иқтисод +" дастурининг навбатдаги сонида Ўзбекистонда мазкур соҳага қаратилган эътибор ва натижалар ҳақида Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров билан суҳбатлашдик.
Зиёвуддин Нуриддинов
Дониёр Якубов
Салимжон Обиджонов
ЎзА