Имконият бор жойда натижа бор (+видео)
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб келаётган ёшларга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиздан бири - Отабек Жумақулов. У Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Гулобод маҳалласида яшайди.
Қаҳрамонимиз бугун ўз ташаббуси ва интилиши орқали ёшларга янги имкониятларини тақдим этаётган ёшлардан бири ҳисобланади.
У маҳалла ёшлар етакчисининг тавсияси асосида “Кўмак” лойиҳаси орқали ссуда олиб, ўз маҳалласида “Smart Nest Centre” ўқув марказини ташкил этди.
Бугунги кунда ушбу марказда 400 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олиб, ўз келажаги сари муҳим қадам ташламоқда. Энг асосийси, маҳалладаги ёшлар учун замонавий ва сифатли таълим олиш имконияти ўз ҳудудининг ўзида яратилган.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/m3GqPhxyg-8" title="Imkoniyat bor joyda natija bor" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов(монтаж), ЎзА