Илм қалбга тушса нур беради (+видео)
Термизий ҳикматлари
Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Термизий ҳикматлари” лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони Имом Термизий номидаги ислом институти талабаси Камолиддин Омонов алломанинг илмий изланишлари ва “Илм қалбга тушмаса бу фақатгина ёдлашдир. Қалбга тушган илм нур беради” деган ҳикматли сўзларининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритади.
Сўз мулкининг султони Алишер Навоий “Насойимул муҳаббат” асарида Ҳаким Термизийнинг ботиний ва зоҳирий билимларга доир кўп китоблар ёзгани ҳақида маълумот берган.
Манбаларда улуғ мутафаккирнинг 400 дан ортиқ асар ёзгани, уларнинг 70 га яқини бизгача етиб келгани қайд этилган. Алломанинг қўлёзма ҳолидаги асарлари дунёнинг Истанбул, Лондон, Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария каби шаҳарларидаги машҳур кутубхоналардан жой олган. Шунингдек, пойтахтимиздаги Миллий кутубхона ва Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ҳам Ҳаким Термизий асарларининг қўлёзмалари сақланмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири