Ў збекистон матбуотида фавқулодда вазиятлар мавзусининг ёритилиши (XIX асрнинг охири – XX асрнинг 60-йиллари)
Джумадулла Турабекович САГАТОВ мустақил изланувчи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада XIX аср охири ва XX асрнинг 60-йилларигача бўлган даврда Ўзбекистон матбуотида фавқулодда вазиятлар мавзуси ёритилишининг тарихий ривожланиш жараёнлари тадқиқ этилган. Бунда Чор Россияси ва Совет мустамлакачилиги даврида Туркистонда миллий даврий матбуотнинг пайдо бўлиши, тараққиёти ва унда фавқулодда вазиятларга оид материалларнинг чоп этилиши масалалари ёритилган.
Таянч сўзлар: фавқулодда вазиятлар, жадид матбуоти, Андижон фожиаси, фавқулодда вазиятлар журналистикаси, совет матбуоти, Тошкент зилзиласи, табиий офатлар, партия матбуоти.