Икки туркий мавлуднинг бадиий талқини
Зарина НИЗОМЖОНОВА магистрант Қарши давлат университети Қарши, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада “Василату-н-нажот” ҳамда “Мавлуди Шариф” асарлари қиёсий таҳлилга тортилган бўлиб, унда икки мавлуд асарининг мазмун-моҳияти, композицион тузилиши, бадиий тасвир воситалари ҳамда диний-маърифий ғоялари ўзаро солиштирилган. Шунингдек, асарлардаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) сиймосининг бадиий талқини, тил ва услуб хусусиятлари ҳам матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилган. Мақола туркий мавлуднавислик анъанасининг шаклланиши ва ривожланишида ушбу асарларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини ёритишга хизмат қилади.
Таянч сўзлар: мавлуднавислик, қиёсий таҳлил, Василату-н-нажот, Мавлуди Шариф, матншунослик, бадиий талқин, диний-адабий мерос, туркий адабиёт, бадиий услуб.