Ғиёсиддин Бойсунғур Мирзонинг ҳаёти, сиёсий ва ҳарбий фаолияти ва Ҳиротда шаклланган илмий-маданий муҳит (Юсуф Амирийнинг “Даҳнома” асари асосида)
Нилуфар Ибрагим қизи АБДУЛЛАЕВА мустақил изланувчи Термиз давлат университети Термиз, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Темурийлар ренессансининг йирик намояндаси Ғиёсиддин Бойсунғур Мирзонинг ҳаёти, сиёсий ва ҳарбий фаолияти ҳамда Ҳиротда шаклланган ўзига хос илмий-маданий муҳит таҳлил қилинган. Бойсунғур Мирзонинг китобат санъати, илмий матншунослик ва тарихнавислик мактабларига асос солишдаги хизматлари манбалар асосида ёритиб берилган. Шунингдек, туркий адиб Юсуф Амирий ва унинг “Даҳнома” асарининг Бойсунғур Мирзо саройидаги адабий муҳит билан боғлиқлиги, асарнинг мазкур ҳукмдорга бағишланишининг тарихий-адабий омиллари очиб берилган.
Таянч сўзлар: Темурийлар ренессанси, Бойсунғур Мирзо, Юсуф Амирий, “Даҳнома”, Ҳирот миниатюра мактаби, матншунослик, “Шоҳномайи Бойсунғурий”, Ҳофизи Абру, маданият ҳомийлиги.